Ekrem Buğra Ekinci, 1987’de Ankara Hukuk Fakültesi’ni bitirdi. Avukatlık stajı yaptı.

Ankara’da başladığı kariyerini İstanbul’da sürdürdü.
Doktorasını 1996’da İstanbul Hukuk Fakültesi’nde tamamladı.

Türkiye ve Daily Sabah gazetelerinde yazmaktadır.
Devam
 
ҚАДИМГИ «ТАНКЛАР»

19 Temmuz 2017 Çarşamba

Тарих китоблари филни қўлга ўргатиб, жангда улов сифатида илк бор Форс ҳукмдорларидан Фаридун Фаррух фойдаланганини ёзади. Ҳақиқатан қадим замонларда Осиёдаги урушларда филлар биринчи даражали роль ўйнарди. Махсус етиштирилган ҳарб филлари зафар учун энг муҳим омил эди. Бир ҳарб фили кўчма қалъа каби қўлланилар эди. Вужуди темирдан ва ҳайвон шохларидан ясалган зирҳ билан муҳофаза қилинар эди. Хартумига эса эгри бир қилич маҳкамланарди. Бунинг зарбасига дуч келган от ва туялар иккига бўлиниб кетарди.
Менинг қўшинимни ҳеч ким енголмайди!
Эрон ҳукумдори Хусрав Парвизнинг 1000  дона оқ фили бор эди. Улар ҳақида гапирганида “Менинг қўшинимни енгадиган ҳеч қандай қувват йўқ” дерди. Картажа ҳукмдори Ҳаннибал, филлар орқасида Римни титратиб, Алп тоғларини улар билан ошиб ўтишга муваффақ бўлган экан. Ҳинд ҳукмдорлари ҳашамларини филларининг кўплиги билан кўрсатар эди. Ҳазрати Пайғамбарнинг дунёга келишидан бир йил аввал Яман ҳукмдори Абраҳа филлари билан Маккага ҳужум қилади, лекин ҳикмат-и илоҳий, мағлуб бўлиб ортга қайтди.
Ҳуркитманглар!
Амир Темур Ҳиндистонни фатҳ қилаётганида дастлаб душманни мағлуб қилган эди. Кейин Ҳиндистон ҳукмдори филлардан фойдаланди. Шу тариқа Темур ортга чекинишга мажбур бўлди. Кейин бунга бир чора ўйлаб топди. Ҳарб майдонига ўтин юкланган туялар юборди. Жанг бошланиши билан ўтинлар ёқилди. Филлар устларида ўт ёнаётган туялардан ҳуркиб қочишди. Филларнинг кичик кўзли бўлишлари сабабли оловдан қаттиқ ҳуркиши маълум бўлмоқда. Темур хоннинг бу тадбири фойдали бўлди. Ҳиндистон ҳукмдори мағлуб бўлиб, тоғларга қочишга мажбур бўлди.
Амир Темур Ҳиндистонни фатҳ этганидан сўнг қўшинини қувватлантириш учун бу муҳим қуролдан кўп фойдаланди. Ҳатто Онадўлига юриш қилганида қўшинида 32 та фил бор эди. 1402 йили юз берган Анқара жангида бу филларни олдинги қаторларга қўйиб, Усмоний қўшинини даҳшатга туширишни режалаштирган эди. Кутганидай бўлди. Рум ва Онадўли аскари, ўша вақтгача ҳеч кўрмаган бу муаззам ҳарб воситаларининг саросимага тушди.
Латифа
Амир Темур Онадўлига келтирган филларини Анқара жангидан кейин парвариш қилиш учун шаҳар ва қишлоқларга тарқатган эди. Акшеҳирга ҳам битта фил тушган эди. Филнинг парвариши шунчалик қийин ва харажати кўп эдики, халқ безор бўлди. Хўжа Насриддинга бориб, Амир Темур билан гаплашиб аҳолини бу масъулиятдан қутқаришни истадиларНасриддин Хўжа бир ҳайъат билан бирга бориб, Амир Темурнинг ҳузурига чиқишни таклиф қилди. Халқ қабул қилди. Аммо йўлга чиққанларида бирин-кетин қўрқув босиб, турли баҳоналар билан ортга қайтишди. Темур Хоннинг ҳузурига борганда ҳайъатда Насриддин хўжадан бошқа ҳеч ким қолмаган эди. Салом ва таъзимдан кейин Насриддин хўжа келиш сабабини Амир Темурга арз қилди. “Жаноб, зоти давлатлари парвариш қилиш учун Акшеҳирга бир фил юборган эди”. Амир Темур “Хўш, нима бўлибди у филга?” деб сўради. Насриддин хўжа “ Жаноб, фил ёлғизсираяпти. Жуфтини юборсангиз ёлғизликдан қутулар эди” дебди.
Аслида Насриддин хўжа билан Амир Темур яшаган давр орасида бир аср бор. Насриддин хўжанинг латифаларида исми кўп зикр қилинган Темур, аслида у замонлар Онадўлини ишғол қилган мўғил қўшини лашкарбошиси Кейхоту эди. Насриддин хўжа котиб сифатида баъзан у билан кўришиб, эътиборини қозонниш орқали зулмларига моне бўлиб, халқнинг хайр дуосини олган.

 Önceki Yazılar
25.08.2017 - AUTONOME OSMANISCHE PROVINZEN

11.08.2017 - DIE GESCHICHTE DES HONIGS

05.08.2017 - МУСУЛМОНЛАР ИЛМДА НИМА УЧУН ОРТДА ҚОЛДИ?

30.07.2017 - DIE TRADITION DER BESCHNEIDUNG AUS HISTORISCHER PERSPEKTIVE

24.07.2017 - OSMANISCHE SPUREN IN ISTANBUL

17.06.2017 - KATAR – EINE REISE VON DER VERGANGENHEIT IN DIE GEGENWART

19.05.2017 - 19. MAİ: BEGİNN DER ANKARA-BEWEGUNG

06.05.2017 - Der Frühling ist endlich da: „Hıdırellez“

28.04.2017 - SABBATIANISMUS UND „DÖNME“ IN DER OSMANISCHEN GESELLSCHAFT

08.06.2016 - Καραμανλήδες

Diğer makaleler için tıklayınız...